Боламни мен урдим – Мадина Мухторова ўғлини урганини тан олди (видео)

Жамият

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мадина Мухторованинг ўғли Мирфайз Алимжонов ва унинг акаси томонидан дўппосланиши юзасидан ўтказилган брифингда ака-уканинг онасига ҳам сўз берилди. Актриса фарзандининг ҳолати ва жамоатчилик муҳокамаларига тўхталиб ўтди. 

“Болам жуда қаттиқ назоратда. Мактаб билан ўқитувчи ва ўғлимни назарда тутяпман. Унинг 1-2 та қолдирилган кунлари бор. Бормаган кунлари акасига телефон қилишади. Акаси унга ота, келинойиси унга она. Ўқитувчиси мактабдаги камчиликлари бўйича менга айтиб қўйишни тайинлаган экан. Ўша куни ҳам айтдим.“Тур ўрнингдан, аканг, ўқитувчинг келади” дедим. Турмади. Овқат ейишини айтсам ҳам айтганимни қилмади. Кейин урдим. Онаманми? Уришга ҳаққим борми? Сизларга нимага айтишим керак?”, дейди актриса йиғилганларга қарата. 

Мадина Мухторова шунингдек оиласи унинг таянчи эканлигини ҳам айтиб ўтди. Қийин кунларида айнан улар ёнида туришини таъкидлади. 

“Бу мени оилам. Ҳозир ўзим қалқиб турибман. Санжарим, келиним, оиламдан бошқа қанотларим йўқ. Агар оч қолсам, қоқилсам бирор ким мендан хабар оладими?”, дейди у. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 январь куни актриса Мадина Мухторованинг 13 ёшли ўғли Мирфайз Алимжонов акаси томонидан муттасил калтакланиши, уйнинг ертўласида яшаётганлиги ҳақидаги сўзлари акс этган видеоролик тарқалди. Ижтимоий тармоқларда бу кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан 4 январь куни Юнусобод тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот ўрнида, Жиноят кодексининг 109-моддасига кўра, соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш ўша ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Соғлиқнинг қисқа вақт, яъни олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқотилишига сабаб бўлган қасддан баданга енгил шикаст етказиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Мадина Мухторова

Баҳолаганлар

492

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг