Болали аёлни тепган ППХ ходими ишдан олинди
Жамият
−
19 Сентябрь 2023
13515Аввалроқ Фарғонада Пост-патруль хизмати ходими бола кўтарган аёлни тепкилаб, хизмат машинасида мажбуран олиб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, кеча, 18 сентябрь куни Пост-патруль хизмати ходимлари Фарғона шаҳар Ислом Каримов ҳамда Қувасой кўчалари чорраҳасида хизмат олиб бораётган вақтда, тиланчилик билан шуғулланаётган аёлдан йўлнинг қатнов қисмидан четга чиқиши сўралган.
Бундан аёлнинг жаҳли чиқиб, ходимларга қаршилик кўрсатган. Аёлни ИИБга олиб кетмоқчи бўлишганда у қўлидаги боласини ерга ташлаб юбормоқчи бўлган пайт ходимлар томонидан ушлаб қолинган.
“Аммо ходимнинг кейинги ҳатти-ҳаракатлари жамоатчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлди”, дейилади ИИБ муносабатида.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида хизмат текшируви ўтказилиб, касб одоби ва этикасига амал қилмай, ноўрин ҳаракатлар содир қилган ППХ ходими эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган.
Шунингдек, вилоят ИИБ барча шахсий таркиби юқоридаги каби харакатларни содир этмаслиги юзасидан қатъий огоҳлантирган.
LiveБарчаси