ИИБ ходими болали аёлни тепкилаб, машинасида олиб кетди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида Ички ишлар органи ходимлари болали аёлни тепкилаб, хизмат машинасида мажбуран олиб кетгани тасвирланган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов QALAMPIR.UZ'га маълумот берди.

Ғиёсовнинг билдиришича, ҳозирда қўлида чақалоқ кўтарган аёллар ва вояга етмаган болаларнинг йўлларда, бозорлар ҳамда бошқа жойларда тиланчилик қилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган комплекс профилактик чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Унга кўра, катта эҳтимол билан мазкур видеода тасвирланган ҳолатда ҳам айнан йўлда тиланчилик қилаётган аёл ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилган бўлиши мумкин. 

“Бу ҳолат айнан қаерда содир бўлгани аниқ эмас, бироқ Фарғона вилоятида экани айтилмоқда. Кадрлардаги аёл ҳам катта эҳтимол билан йўлларда тиланчилик қилаётгани учун чора кўриш мақсадида олиб кетилган. Бироқ ходимларнинг ҳар қандай вазиятда ҳам фуқароларга нисбатан бундай қўпол муносабатда бўлишини оқламаймиз. Шу боис уларга нисбатан ҳам хизмат текшируви олиб борилиб, ҳолат юзасидан қонуний чора кўрилади”, дейди  ИИВ ахборот хизмати раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона ИИБ тиланчилик Шоҳрух Ғиёсов болали аёл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг