Болаларга ҳужумдан кейин Дублинда тартибсизликлар бошланди

Олам

image

Кеча, 23 ноябрь куни болаларга қилинган ҳужумдан кейин Дублиннинг бир қанча ҳудудларида тартибсизликлар бошланди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” нашри хабар берди. 

Полицияга кўра, тартибсизликлар ортида ўнг қанот экстремистлари турибди. Британиянинг “Sky News” агентлигининг қайд этишича, намойишчилар ва полиция ўртасидаги тўқнашувларга сабаб бўлган тартибсизликлар иштирокчилари сони бир неча юз кишини ташкил қилган.

Намойишчилар ҳуқуқ-тартибот ходимларига шиша ва петардалар улоқтириб, бир неча автобус ва полиция машинасини ёқиб юборган. Ижтимоий тармоқларда дўконларга ҳужум қилингани акс этган видеолар ҳам тарқалмоқда.

Ирландия пойтахтидаги тартибсизликлар шаҳар марказида пичоқ билан қуролланган эркак ўткинчиларга ҳужум қилганидан бир неча соат ўтиб бошланган.

Интернетда ҳужумчининг асли жазоирлик экани ҳақида маълумотлар тарқалмоқда, бироқ бу расман тасдиқланмаган.

Полиция тартибсизлик уюштирганларни ўта ўнг мафкура томонидан бошқариладиган ақлдан озган безорилар гуруҳи, деб таърифлаган.

Эслатиб ўтамиз, 23 ноябрь куни Ирландия пойтахти Дублин марказида эркак пичоқ билан ўткинчиларга ҳужум қилганди. Оқибатда беш киши, жумладан, уч бола шифохонага ётқизилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

тартибсизликлар Дублин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг