Болалар учун ихтисослашган телеканал ташкил этилади 

Local

image

Ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий “Aqlvoy” телеканали (болалар телеканали) ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекисnон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий телеканалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида белгиланди. 

Маълумотни қизиқарли ва тушунарли шаклда тақдим этиш орқали болаларнинг билим олиш фаоллигини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий кўникмаларини ривожлантириш (edutainment) телеканалнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишларидан бири ҳисобланади. 

Мазкур телеканал:

•    “Edumedia Corporation” МЧЖ қошида юридик шахс ташкил этмасдан таъсис этилади;

•    республиканинг барча ҳудудларида етказиладиган умумфойдаланишдаги ижтимоий рақамли телеэшиттиришлар пакети таркибига киритилади;

•    ўзини-ўзи молиялаштириш асосида фаолият юритади.


Tags

Rate Count

117

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends