Болалар боғчасида коронавирус тарқалмаслиги учун қандай чоралар кўрилади?
Жамият
−
20 Июнь 2020
9259Аввалроқ, Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ 1 августдан давлат мактабга таълим муассасалари очилиши ҳақида хабар берган эдик.
Мактабгача таълим вазирлиги болалар боғчаларининг фаолияти тикланиши бўйича ота-оналарга мурожаат билан чиқди. Вазирликнинг маълум қилишича, боғчалар фаолияти босқичма-босқич тикланади.
“МТТ фаолиятининг тикланиши Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдиқланадиган жадвалга кўра, босқичма- босқич амалга оширилади.
Давлат МТТларининг Республика махсус комиссияси томонидан илгари эълон қилинган сана 15 июндан эмас, балки 1 августдан очилаётганлигига сабаб, МТТ фаолияти тикланганидан сўнг унинг тарбияланувчилари ва ходимлари хавфсизлигини юқори даражада таъминлаш учун қатор чораларни кўриш билан боғлиқ. Уларга жумладан қуйидагилар киради:
6000 дан зиёд давлат МТТларини кучдаги “Ўзбекистон Республикасида МТТ лар фаолиятини ташкил этиш, таъминлаш ва иш тартиби бўйича Санитария - гигиена талаблари” СанПиН 0355-18 норма ва қоидаларига кўра ювиш, антисептик ва дезинфексия воситалари, шунингдек масофадан ишловчи пирометрлар ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш;
2020 йил мартида МТТлар фаолияти тўхтатилаётгани боис, озиқ-овқат маҳсулотлари бузилиб қолишининг олдини олиш мақсадида барча омборлар бўшатилганлигини инобатга олган ҳолда, озиқ-овқат маҳсулотлари этказиб бериш;
ўқув йили бошланишига МТТ ларда таъмирлаш, улар ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, МТТ лар фаолияти тўхтаган даврда, у эрда ишчилар бўлмаганлиги сабабли қониқарсиз кўринишга келиб қолган дарахтларни буташ, экинларни парваришлаш, ўйин майдончаларини тартибга келтириш;
МТТлар биноси ва ҳудудини дезинфексия қилиш, санитария- эпидемиология осойишталиги ҳудудий Марказлари билан ҳамкорликда уларнинг таёргарлигини кўрикдан ўтказиш;
карантин даврида молиялаштириш тўхтатилганлигини инобатга олган ҳолда, МТТ очилишига тайёргарлик кўриш учун зарур бўлган маблағларни жалб этиш борасидаги ишларни режавий амалга ошириш;
МТТ ларга қайтаётган ходимлар ва тарбияланувчиларнинг тиббий кўрикдан ўтиши учун шароит яратиш;
“қизил” ҳудудларда яшовчи тарбияланувчиларнинг келиши ва ходимларнинг ишга жалб этилиши билан боғлиқ хатарларни пасайтириш( аҳоли ва МТТ ходимлари учун ноқулайликлар минимал даражада бўлиши шарти билан)борасидаги масалаларни ҳал қилиш.
Айни дамда МТВ томонидан бутун Республика бўйича ота-оналар фикри ўрганилмоқда ва шу йўл билан ҳозирги эпидемиологик ҳолатда болаларини боғчага юборишни хоҳламаётган оилалар аниқланмоқда. Пандемия шароитида маълум МТТлардаги ота -оналар тўла таркибда болаларини боғчага юборишни истамасалар алоҳида МТТларнинг ушбу ота- оналар аъзолигидаги Кузатув кенгаши томонидан ташкилот фаолиятини тиклашга эҳтиёж йўқлиги ҳақида қарор қабул қилинади.
Республика махсус комиссияси томонидан давлат МТТларидан фарқли ўлароқ, хусусий боғчалар фаолияти тикланишига жорий йил 15 июнидан рухсат берилиши, маълум норозиликларга сабаб бўлганлиги ҳеч кимга сир эмас. Бундай қарор қабул қилинишида хусусий МТТларда гуруҳлар сони чегараланганлиги, гуруҳлардаги тарбияланувчилар сони кам бўлиб, кўп сонли болаларнинг бир ерда тўпланиб қолмаслиги, уларда санитария-эпидемиологик талаблар асосида фаолиятни тезкор йўлга қўя олиш имконияти катталиги инобатга олинган", дейилади вазирлик хабарида.
Шунинг билан бирга, айни вақтда, Мактабгача таълим ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлиги, UNICEF халқаро болалар фонди қоʼлловида ишлаб чиқилаган ва якуний келишув босқичидаги “COVID-19 пандемияси шароитида мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш бўйича вақтинчалик Низомни тасдиқлаш” якуний келишув босқичида бўлиб, унга кўра коронавирусга қарши кураш Республика махсус комиссиясининг жорий йил 2 июндаги 27-сонли мажлис протоколига кўра қуйидагилар ишлаб чиқилган:
• COVID-19 пандемияси даврида МТТлар фаолиятини ташкил этиш бўйича вақтинчалик Низом;
• МТТ тарбияланувчисининг қонуний вакиллари имзоси учун бланка шакли;
• МТТларда ишлатиладиган ювиш ва дезинфексия воситаларининг ишлатилиш нормалари;
• тонгги филтр учун журнал шакли.
Ушбу қарорда коʼрсатилган қоидаларга коʼра давлат ва нодавлат МТТларида:
• барча ходимлар санитария-эпидемиология осойишталиги ҳудудий Марказлари ходимлари томонидан санитария-гигиена, эпидемияга қарши қоидалар ва чоралар нормаси билан таништирилиши ва тайёргарликдан ўтиши лозим;
• МТТ раҳбарининг болалар хавфсизлигини таъминлаш ҳақидаги кафолат хати ҳамда санитария- эпидемиология осойишталиги ҳудудий Марказларининг қарори боғлгандагина МТТлар фаолияти қайта тикланишига рухсат берилади;
• МТТ ходимлари тиббий ниқоб тақиши ва ижтимоий масофани сақлашлари шарт ҳисобланади;
• МТТ ҳудудида профилактик дезинфексия ишлари мунтазам ўтказиб турилиши шарт;
• ходимлар ва тарбияланувчиларда тана ҳарорати юқори бўлганда, яъни у 37 дарададан ошиқ бўлса, шунингдек ўткир респератор инфекцияси белгилари( томоқ оғриши, йўтал, ҳолсизлик ва ҳ.к.) кузатилганда уларнинг МТТга келишлари тақиқланади
• оилада ёки мулоқот доирасидагилар орасида COVID-19 аниқланган бўласа тарбияланйвчини МТТ га олиб келмаслик, бу ҳақда дарҳол МТТ дагиларга хабар бериш лозим;
• МТТ ҳудудига кирмаслик, болани масъул ходимга топшириш сўралади;
• МТТ жойлашган ҳудудда эпидемиологик ҳолат ёмонлашган ҳолатларда санитария- эпидемиология осойишталиги ҳудудий Марказлари томонидан МТТ фаолияти тўхтатилади.
LiveБарчаси