Бокс: ЖЧ ярим финалида икки ўзбекистонлик боксчи қиз жанг қилади
Спорт
−
18 Май 2022
4365Бугун, 18 май куни Туркияда давом этаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ярим финал беллашувлари ўтказилади.
-50 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Азиза Ёқубова катталар миқёсидаги дунё биринчилигида шоҳсупага кўтариладиган илк ўзбекистонлик аёл боксчи сифатида тарихда қолган эди. Ёқубова чорак финалда италиялик Жиордана Соррентинони мағлубиятга учратиб, камида бронза медалини нақд қилиб бўлган. Азизанинг ярим финалдаги рақиби колумбиялик Ингрит Валенсия бўлади.
+81 кг вазн тоифасида жангларда иштирок этаётган яна бир ўзбекитонлик боксчи Моҳира Абдуллаева ярим финалда марокашлик Хайжа Марди билан жанг қилади. Абдуллаева чорак финалда конголик Чест Канжингани мағлуб этган эди.
Маълумот учун, уч нафар ўзбекистонлик боксчи қиз Жаҳон чемпионатини чорак финалда якунлаган.
-50 кг: Азиза Ёқубова – Ингрит Валенсия (Колумбия) 20:00
+81 кг: Моҳира Абдуллаева – Хайжа Марди (Марокаш) 22:45
Маъруф Абдумаликов