Жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзаҳалилов ҳакамлар қарори билан Олимпиадани тарк этди

Спорт 34154
image
-

Бокс бўйича -57 кг вазн тоифасида Осиё ва Жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзаҳалилов Токио Олимпиадасининг илк даврасида мағлубиятга учради. У Европа чемпиони ҳисобланган ирландиялик Энтони Уолкерга қарши рингга кўтарилиб, ҳакамларнинг қарорига кўра имкониятни бой берди. 

Мирзаҳалилов баҳс давомида катта устунликка эришганига қарамай, дастлабки икки раунд Уолкер фойдасига “ҳал қилинди”, жангни эса фақатгина нокаут эвазига қутқариб қолиш мумкин бўлиб қолди. Бироқ рефери, ҳатто, нокдаун ҳолатини ҳам қайд этмади. Табиийки, сўнгги раунд фақатгина расмиятчиликка айланиб қолди ва Ўзбекистон делегацияси потенциал олтин медалдан маҳрум бўлди.

Мирзаҳалилов сўнгги иккита халқаро мусобақада имкониятни бой берди. Унга қадар барча жангларда ғалаба қозониб келаётган эди. Олимпия ўйинларида аппелляция бериш мумкин эмас. Мазкур қоида фақат AIBA байроғи остида ўтказиладиган мусобақаларда амал қилади.

Маълумот ўрнида, фарғоналик боксчи аввалги жангини жорий йилнинг май ойида Осиё чемпионатининг финалида ўтказган ва яққол устунликка эришган бўлса-да, ҳакамларнинг қарорига кўра, имкониятни бой берган эди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1793
Рейтинг: 3
t
×