Бокс: Жаҳон чемпионатининг 3-кунида ўзбекистонлик спортчилар қандай натижага эришди

Спорт

image

Москва шаҳрида ҳарбий боксчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг учинчи кунида ўзбекистонлик 4 нафар боксчи рингга кўтарилди ва барчаси ғалабага эришди.

51 кг вазнда иштирок этган Азиза Ёқубова мусобақадаги иккинчи жангини беларуслик Юлия Апанасовичга қарши ўтказди ва ғалаба қозонди.

81 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шоҳруҳбек Рустамов суриялик Яхё Тахани яққол устунлик билан мағлубиятга учратди.

91 кг вазнда Жавоҳир Тоғаймуродов тунислик Муҳаммад Али Мелкига қарши ўтказди ва ғалабага эришиб, кейинги босқичга йўл олди. 

+91 кг вазнли боксчи Лазизбек Муллажонов мусобақадаги илк жангида озарбайжонлик Муҳаммад Абдуллаевга қарши рингга чиқди ва ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, Токио Олимпиадасида Баҳодир Жалолов 1-босқичда айнан Муҳаммад Абдуллаевни мағлуб этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Бокс Азиза Ёқубова Лазизбек Муллажонов

Баҳолаганлар

429

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг