Бокс. Ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунланди (фото)

Спорт

19

Кеча, 16 октябрь куни Бухоро шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати якунланди. Боксчилар янгиланган 13 та вазн тоифасида ғолиблик учун баҳс олиб борди.

48 кг вазн тоифасида Миралижон Мавлонов (Бухоро) финалда Ҳумоюнмирзо Абдурасуловни (Фарғона ОЗК) мағлубиятга учратди ва олтин медалга эга чиқди.

51 кг вазнлилар тоифасида Хўжаназар Нортожиев (Сурхондарё) финалда Муҳаммаджон Абдуллаевни (Фарғона) мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди.

54 кгда финалга қадар етиб келган Абдували Бўрибоев (Андижон) Саят Илясов (Чирчиқ ОЗК) устидан ғалаба қозонди ва Ўзбекистон чемпионига айланди.

57 кг вазн тоифасидаги ҳал қилувчи жангда Бахтиёр Асадов (Бухоро) Миркомил Сайитохуновни (Андижон ОЗК) мағлубиятга учратди.

60 кг вазнда рингга кўтарилган Суҳроб Аминов (Қорақалпоғистон) Забардаст Ҳаётовни (Бухоро) мағлубиятга учратиб, олтин медалга эга чиқди.

63,5 кг вазн тоифасида Жавоҳир Умматалиев (Динамо СК) Хусан Турдалиевдан (Тошкент вилояти) устун келди.

67 кг вазнда барча рақиблари устидан ғалаба қозонган Фазлиддин Эркинбоев (Наманган ОЗК) Шавкатжон Болтаевга (Чирчиқ ОЗК) ҳам имконият қолдирмади ва олтин медалга эга чиқди.

71 кг вазн тоифасида Алишер Аюпов (Бухоро) Тўрабек Хабибуллаевни (Тошкент вилояти) мағлуб этиб, мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

75 кг вазнда баҳсларда иштирок этган Жавоҳир Мирзажонов (Тошкент) финалда Раҳматилло Бойматовни (Наманган) мағлубиятга учратди ва Ўзбекистон чемпионига айланди.

80 кг вазнли боксчилар ўртасидаги финал баҳсида Абдулазиз Абдураҳмонов (Андижон ОЗК) Самандар Жалолов устидан зафар қучди (Динамо) ва олтин медаль соҳибига айланди.

86 кг вазнда Жамолиддин Қозоқов (Андижон) финалда Озод Шодиевни (Тошкент вилояти) яққол устунлик эвазига мағлуб этди ва олтин медалга сазовор бўлди

92 кг тоифасида Айназар Кенесбаев (Қорақалпоғистон) финалда Элёр Жўраевга имконият қолдирмади (Наманган ОЗК) ва Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.

Супер оғир вазнли (+92 кг) боксчилар ўртасидаги финалда Равшан Солиев (Бухоро) Муҳаммад Файзуллаевдан (Бухоро) устун келди ва олтин медални қўлга киритди.

Маълумот учун, жорий йилнинг 10 октябрь куни старт олган мусобақада 362 нафар ёш чарм қўлқоп усталари иштирок этди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон бокс федерацияси Бухоро Ўзбекистон чемпионати Бокс

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг