Бокс: Ўзбекистон терма жамоасининг ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учун таркиби аниқ бўлди 

Спорт

image

Жорий йилнинг 18-25 сентябрь кунлари Россияда ҳарбийлар ўртасида бокс бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати ўтказилади.

Ўзбекистон бокс федерацияси хабарига кўра, бугун, 7 сентябрь куни бокс бўйича мамлакат терма жамоаси мураббийлар кенгаши ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган боксчилар таркибни эълон қилган.

Мусобақада 15 нафар ўзбекистонлик боксчи иштирок этади. Абдумажид Маннопов, Фозилжон Абдумуродов, Самандар Холмуродов, Шунқор Абдурасулов, Мужибилло Турсунов, Билолбек Мирзараҳимов, Нурислом Исмоилов, Шоҳрух Рустамов, Жавоҳир Тоғаймуродов ва Лазиз Муллажонов эркаклар ўртасидаги мусобақаларда ғолиблик учун жанг олиб борса, аёллар ўртасидаги баҳсларда Азиза Ёқубова, Ситора Турдибекова, Райҳона Қодирова, Навбаҳор Ҳамидова ва Мавлуда Мавлонова ўз вазнларида жаҳон чемпионлиги учун жангларда қатнашади.

Жаҳон чемпионати баҳсларининг ҳакамлари рўйхатида ўзбекистонлик халқаро тоифадаги рефери Бекжон Юсупов ва Қаҳрамон Каримов қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон бокс федерацияси Бокс Билолбек Мирзараҳимов Ҳарбийлар Жаҳон чемпионати

Баҳолаганлар

239

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг