Бокс. Ўзбекистон чемпионатининг финалчилари аниқланди (фотогалерея)

Спорт

r

Бугун, 10 декабрь куни бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-кун беллашувлари ўтказилди.

Мироншох Ибрагимов (51 кг), Шунқор Абдурасулов (57 кг) Мужибилло Турсунов (63,5 кг), Жавлонбек Йўлдошев (67 кг), Бобоусмон Ботуров (71 кг), Саиджамшид Жаъфаров (75 кг), Дилшод Рўзметов (80 кг) ва Одилжон Аслонов (80 кг), Жаҳонгир Зокиров (+92 кг) сингари номдор боксчилар рақибларини мағлуб этиб, финалга йўл олди ва ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Ярим финалда имкониятни бой берган боксчилар эса бронза медални қўлга киритади.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги Ўзбекистон чемпионатида илк бор эркаклар ўртасида 13 та вазн тоифасида жанглар ташкил этилди.

Шунингдек, кундузги дастурда аёллар ўртасидаги баҳсларнинг ғолиб ва совриндорлари аниқланди. Токио Олимпиадасида иштирок этган Турсунов Раҳимова (52 кг) ва Райҳона Қодирова (60 кг) ўз вазнида тенгсиз, деб топилди.

Маълумот учун, эркаклар ўртасида финал жанглари эртага, 14 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон чемпионати Бокс Бобоусмон Ботуров Билолбек Мирзараҳимов Мужибилло Турсунов Жавлонбек Йўлдошев

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг