Бокс. Ўзбекистон чемпионатининг 3-куни қандай ўтди? (фото)

Спорт 1827
29

Бугун, 10 декабрь куни бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 3-кун беллашувлари ўтказилди.

Мироншох Ибрагимов (51 кг), Билолбек Мирзараҳимов (67 кг), Жавлонбек Йўлдошев (67 кг), Бобоусмон Ботуров (71 кг), Аълохон Абдуллаев (71 кг), Дилшод Рўзметов (80 кг) ва Одилжон Аслонов (80 кг) сингари номдор боксчилар рақибларини мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.

AIBA’нинг тажрибали инструкторлари Эндрью Коулфильд (Буюк Британия) ва Игорь Билецкий (Украина) Ўзбекистон чемпионати давомида ҳакамларни баҳоловчи (Evaluator) сифатида фаолият юритмоқда. Яъни, ушбу икки мутахассис Ўзбекистон чемпионатида ҳакамларнинг ҳаракатларини назорат қилади. Шунингдек, мусобақалар давомида илк бор хорижлик реферилар жангларни баҳолаб боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилги Ўзбекистон чемпионатида илк бор эркаклар 13, аёллар эса 11 та вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 24
Рейтинг: 3
t
×