Бокс. Тўрабек Ҳабибуллаев рақибини техник нокаутга учратди (видео)
Спорт
−
29 Сентябрь 2023
5571Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида давом этаётган Осиё ўйинларининг бугунги кун дастуридан ўрин олган бокс баҳсларида шу вақтга қадар 4 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди. QALAMPIR.UZ журналисти Шахзод Шукуровнинг хабар беришича, уларнинг икки нафари мағлубиятга учраган, икки нафари эса ғалабага эришган.
Унга кўра, -80 килограмм вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Тўрабек Ҳабибуллаев Осиё ўйинларидаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди. У Саудия Арабистони вакили Муҳаммад Алсубҳи билан жангда катта устунликка эришди ва техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.
-92 кг вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Лазизбек Мулложонов эса мусобақани тарк этди. Чорак финалда хитойлик Суечжен Ханга қарши рингга кўтарилган Мулложонов 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради.
Шунингдек, Ситора Турдибекова ҳам ўйинлардаги иштирокини ғалаба билан бошлади. -57 килограмм вазн тоифасида қатнашаётган бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси покистонлик Фотима Заҳрони катта устунлик билан доғда қолдириб, кейинги босқичга йўл олди.
-50 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Ўзбекистон вакили Сабина Бобоқулова эса Осиё ўйинларидаги иштирокини якунлади. У чорак финалда амалдаги жаҳон чемпиони, хитойлик Ю Вуга имкониятни бой бериб қўйди.
LiveБарчаси