Бокс: Райхона Қодированинг вазнида Олимпиада чемпиони аниқланди
Спорт
−
08 Август 2021
2814Бугун, 8 август куни Токио шаҳридаги “Kokugikan arena”да Олимпия ўйинларининг бокс бўйича финал жанглари ўтказилмоқда.
Райхона Қодирова иштирок этган -60 кг вазн тоифасида ўтказилган жангда ирландиялик боксчи Келли Харрингтон Олимпия чемпионлигини қўлга киритди. Унинг рақиби бразилиялик Жаҳон чемпиони Беатрис Феррейра эди. Ҳакамлар 5:0 ҳисобида Харрингтоннинг ғалабасини қайд этишди.
Келли Харрингтон ушбу дивизионнинг биринчи рақамли жангчиси сифатида сараланган эди. Учинчи рақамли Феррейра эса чорак финалда айнан Райхона Қодировани мағлуб этган эди.
Бугун шунингдек, Баҳодир Жалолов Олимпиада чемпионлиги учун америкалик Ричард Торресга қарши рингга кўтарилади.