Бокс. Қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионлари аниқланди (фото)
Спорт
−
13 Декабрь 2021
6056Бугун, 10 декабрь куни бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатида қизлар ўртасида финал беллашувлари якунланди.
Фарзона Фозилова (48 кг), Сабина Бобоқулова (50 кг), Турсуной Раҳимова (52 кг), Нигина Ўктамова (54 кг), Ситора Турдибекова (57 кг), Райхона Қодирова (60 кг), Моҳинабону Абдуллаева (63 кг), Ҳадичабону Абдуллаева (67 кг), Навбаҳор Ҳамидова (70 кг), Мавлуда Мавлонова (75 кг) ва Соҳиба Рўзметова (81 кг) ўз вазн тоифаларида 2021 йилги Ўзбекистон чемпионати ғолиблигини қўлга киритди.
Турнирнинг энг шов-шули натижаси 50 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган боксчилар иштирокида кузатилди. Бухоролик Сабина Бобоқулова муросасиз кечган баҳсда ҳакамлар қарорига кўра ўтган йилги чемпион андижонлик Азиза Ёқубовани мағлубиятга учратди. Ёқубова 3-раундда рақибасини нокдаун ҳолатига туширишга ҳам улгурган эди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақани AIBA’нинг тажрибали инструкторлари Эндрью Коулфильд (Буюк Британия) ва Игорь Билецкий (Украина) Ўзбекистон чемпионати давомида ҳакамларни баҳоловчи (Evaluator) сифатида кузатиб борди.
Маълумот учун, жорий йилги Ўзбекистон чемпионатида қизлар ўртасида илк маротаба 11 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь