Бокс бўйича ЖЧ: Одилжон Аслонов ғалаба қозонди
Спорт
−
30 Октябрь 2021
2599Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг олтинчи кун беллашувларига старт берилди.
Бугун, 30 октябрь куни 80 кг вазнда иштирок этаётган Одилжон Аслонов ЖЧ доирасида италиялик Симоне Фиорига қарши жанг ўтказди ва барча раундларни ўз фойдасига ҳал этган ҳолда ишончли ғалабага эришди. Аслонов чорак финал йўлланмаси учун америкалик Рахим Гонсальес билан “ҳисоб-китоб” қилади.
Шунингдек, 48 кг вазн тоифасида Нодиржон Мирзаҳмедов ирландиялик Рикки Несбитга қарши рингга кўтарилди ва 3 раунд давом этган жангда ишончли ғалабани қўлга киритди. Мирзаҳмедов чорак финалда Қозоғистон вакили Темиртас Жуссуповга қарши баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 октябрь куни 71 кг вазнда баҳсларга киришган Шаҳрам Ғиёсов қозоғистонлик Асланбек Шимбергеновга имкониятни бой берган эди.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 6 ноябрига қадар давом этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь