Бокс бўйича ЖЧ бошланди. Бугун қайси боксчи рингга кўтарилади?

Спорт

image
0:00
0:00
download

Бугун, 25 октябрь куни бокс бўйича Жаҳон чемпионати беллашувлари бошланади.

Ўзбекистонлик боксчилар иштирокини 67 кг вазн тоифасида Асадхўжа Мўйдинхўжаев бошлаб беради. У ирландиялик Брендан Маккенига қарши рингга кўтарилади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 22:30 дан сўнг бошланади.

20 ёшли Мўйдинхўжаев ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ғолиби ва 2020 йилда катталар ўртасида Ўзбекистон чемпиони бўлган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 октябрь куни жангларга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди ва ўзбекистонлик боксчилар ўз рақибларини билиб олишди.

26 октябрь, сешанба

51 кг: Ҳасанбой Дўстматов — Сакен Бибоссинов (Қозоғистон)

75 кг: Саиджамшид Жаъфаров — Лукас Фернэца (Словакия)

80 кг: Одилжон Аслонов — Юсуф Чангалаве (Танзания)

27 октябрь, чоршанба

86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев — Виктор Шельстраете (Бельгия)

28 октябрь, пайшанба

57 кг: Миразизбек Мирзахалилов — Жамал Ҳарви (АҚШ) / Васили Устурои (Бельгия)

+92 кг: Лазизбек Муллажонов — Пурия Амири (Эрон)

29 октябрь, жума

54 кг: Шаҳобиддин Зоиров — Тамир Галанов (Сербия)

60 кг: Абдумалик Ҳалоков — Фабио Росели / Жасин Ляма

71 кг: Шаҳрам Ғиёсов — Фарҳад Муроди (Эрон) / Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон)

92 кг: Мадиёр Саидраҳимов — Владислав Смягликов (Беларусь) / Жошуа Васике (Кения)

30 октябрь, шанба

63,5 кг: Мужибулло Турсунов — Жанторо Турсунов (Қирғизистон) / Таига Иманага (Япония)

48 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов — Рикки Несбитт (Ирландия)

Маълумот учун, Жаҳон чемпионати 6 ноябрь кунига қадар бўлиб ўтади. Мусобақа соврин жамғармаси 2,6 миллион долларни ташкил қилади. Олтин медаль соҳибларига 100 минг АҚШ доллари, кумуш медаль эгаларига 50 минг АҚШ доллари, бронза медаль совриндорларига эса 25 минг АҚШ доллари мукофот сифатида тақдим этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

AIBA Жаҳон чемпионати Бокс Ўзбекистон МТЖ Асадхўжа Мўйдинхўжаев

Баҳолаганлар

552

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг