Бокс бўйича Жаҳон чемпионати якунланди. Ўзбекистоннинг умумий натижаси қандай?

Спорт

−

image

Бугун, 13 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги IBA Жаҳон чемпионатининг финал баҳслари бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик боксчилар 2 та олтин ва 4 та кумуш медални қўлга киритди.

Ҳасанбой Дўсматов -51 кг вазнда бўлиб ўтган финалда россиялик Баир Батлаевни 4:1 ҳисобида мағлуб этди ва икки карра жаҳон чемпионига айланди. Шунингдек, у мусобақанинг “Энг яхши боксчиси” деб топилди. 

Умумий ҳисобда ўзбекистонлик спортчилар 9 та медалга эга чиқди. Хусусан:

Олтин медаль эгалари:

  • -51 кг: Ҳасанбой Дўсматов;
  • -67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев.

Кумуш медаль:

  • -60 кг: Абдумалик Халоков; 
  • -80 кг: Жавоҳир Умматалиев;
  • -92 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев;
  • +92 кг: Арман Маханов.

Бронза медаль:

  • -54 кг Асилбек Жалилов;
  • -75 кг Фазлиддин Эркинбоев;
  • -57 кг Хўжаназар Нортожиев.

Умумий ҳисобда Ўзбекистон бокс терма жамоаси 3-ўринни эгаллади. Россия 7 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза билан биринчи, 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаль билан Қозоғистон иккинчи бўлди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг