Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди (фото)

Спорт

7

Кеча, 8 декабрь куни бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Бу сафарги мусобақа Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси (AIBA) андозаларига мос тарзда ташкил этилган.

Жорий йилда илк бор эркаклар 13, аёллар эса 11 та вазн тоифасида ғолиблик учун беллашади. Турнирда 350 нафар чарм қўлқоп усталари (эркаклар 286, аёллар 64) рингга кўтарилади. Сербия мамлакати мезбонлик қилган Жаҳон чемпионатида иштирок этган Мужибилло Турсунов (63,5 кг), Саиджамшид Жафаров (75 кг) ва Одилжон Аслонов (80 кг) турнир фаворитлари сифатида баҳоланмоқда. 

AIBA’нинг тажрибали инструкторлари Эндрью Коулфильд (Буюк Британия) ва Игорь Билецкий (Украина) Ўзбекистон чемпионати давомида ҳакамларни баҳоловчи (Evaluator) сифатида фаолият юритмоқда. Яъни, ушбу икки мутахассис Ўзбекистон чемпионатида ҳакамларнинг ҳаракатларини назорат қилади.

Шунингдек, бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатида илк маротаба хорижий ҳакамлар ҳам фаолият олиб боради.

Маълумот учун, бугун, 9 декабрь куни Мужибилло Турсунов Тошкент вилояти вакили Озодбек Тўхтаевга қарши рингга кўтарилади.  


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон чемпионати Бокс Мужибилло Турсунов

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг