Бокс. Аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати қаерда ўтказилиши маълум

Спорт 1789
image

Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) жорий йилги аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилишини эълон қилди. Мусобақа декабрь ойида бўлиб ўтади ва аниқ саналари тез орада маълум бўлади. 

Ушбу Жаҳон чемпионатининг мукофот жамғармаси 2,4 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Чемпион боксчилар 100 минг, кумуш медаль қўлга киритган чарм қўлқоп усталари 50 минг, бронза медаль эгалари эса 25 минг доллар пул мукофотига эга бўлади. 

Ўзбекистон бокс терма жамоаси айни кунларда Болгариянинг София шаҳрида ўтказилаётган аёллар ўртасидаги халқаро турнирда иштирок этмоқда.

Маълумот учун, эркаклар ўртасидаги Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 25 октябридан 6 ноябрига қадар Сербиянинг Белград шаҳрида ўтказилади.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 12
Рейтинг: 3.1
t
×