Боғотда одамлар йўлни тўсиб қўйди. Ҳокимлик ҳолатга изоҳ берди
Жамият
−
28 Июнь 2021
1819Хоразм вилоятининг Боғот туманида одамлар ҳудудда газ йўқлиги сабабли йўлни тўсиб қўйди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Боғот тумани ҳокимлиги ҳолат бўйича изоҳ берди.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан газдан ажратилган маҳаллага газ балонлари вақтида етказилган, фақат оқар сув муаммоси кўтарилган. “Тозабозор” маҳалласининг “Олтинқум” ва “Қўнғирот” кўчасидан оқиб ўтадиган Қўнғирот каналидаги сув чиқарадиган насос бузилиб қолгани учун экилган экинларни суғориш муаммо бўлаётганидан аҳоли маҳалла раисига мурожаат қилган.
“Тозабозор” МФЙда ўрганишлар давомида ушбу ҳолат юзасидан МФЙ томонидан №291 маълумотнома туман ҳокимлигига тақдим этилган. “Қўнғирот” каналидаги сув насосини таъмирлаш учун СИУ беркитилган.
“МФЙ аҳолисига ичимлик суви, суюлтирилган газ вақтида берилмоқда ва оқар сувнинг тўлиқ етказиб бериш чоралари кўрилганини билдирамиз”, дейилади хабарда.