Боғча ва мактаблар олдида ҳаракатланиш тезлиги меъёри кескин камайтирилади

Жамият

image
0:00
0:00
download
Блок-постлар қайтяптими? Туманлараро постларнинг вазифаси нима? north_east

Блок-постлар қайтяптими? Туманлараро постларнинг вазифаси нима?

Ўзбекистонда мактабгача таълим муассасалари ва мактаблар олдида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун рухсат этилган тезлик меъёри кескин камайтирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган жамоат хавфсизлиги концепциясига оид стратегияда белгилаб қўйилган.

Маълум қилинишича, жамоат хавфсизлиги концепциясига доир Президент фармони билан тасдиқланган стратегияга кўра, мактабгача таълим ва умумтаълим муассасаларига ёндош йўлларда тезлик меъёри кескин камайтирилади. Шунингдек, ушбу меъёр барча жойда қатъий белгиланиши айтилган.

Умумтаълим муассасаларида “Ҳаракат хавфсизлиги синфхоналари”ни, маҳаллаларда “Йўл ҳаракатини ўргатиш майдончалари ташкил этилади.

Шунингдек, Мактабгача таълим муассасаларида болаларга йўл ҳаракати хавфсизлиги асосларини ўқитиш тизимини жорий этиб, йўлларда, чорраҳаларда ва пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланиш асосларини амалий ҳамда кўргазмали тарзда ўргатиш йўлга қўйилади.

Аввалроқ аҳоли гавжум бўлган ҳудудларда пиёдалар бошқарадиган светофорлар ўрнатилиши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг