Boeing икки ҳалокатдан кейин 737 MAX самолётини ишлаб чиқаришни тўхтатяпти

Технология 1374
image

Boeing компанияси 2020 йил январдан вақтинча Boeing 737 MAX русумли самолётлар ишлаб чиқаришни тўхтатади. Бу ҳақда компания баёнот берди.

Boeing келаси ойдан ушбу моделдаги самолётлар ишлаб чиқаришни тўхтатиб, захирада йиғилиб қолган 400 та Boeing 737 MAX`ни буюртмачиларга етказиш билан шуғалланади. Шунга қарамай, компания ишчиларини бўшатиш ниятида эмас.

Аввалроқ, Boeing январдан 737 MAX самолётларини ишлаб чиқаришни тўхтатиши ҳақида “The Wall Street Journal” хабар берганди. Унинг манбаси аниқлик киритишича, сўнгги вақтларда компания ойига 40 та шундай самолёт ишлаб чиқарган.

Boeing 737 MAX самолётларидан фойдаланиш 2018 йилнинг 10 март ва 29 октябридаги икки авиаҳалокатдан кейин тўхтатилганди. 10 март куни Эфиопияда Ethiopian авиакомпаниясига тегишли Boeing 737 MAX 8 самолёти ҳалокатга учраши натижасида 157 киши қурбон бўлган. 29 октябрда Индонезияда Lion Air компаниясининг шундай самолёти қулаши натижасида 189 киши ҳаётдан кўз юмганди.

Boeing раҳбарияти самолёт хавфсизлик тизмида носозлик бўлганини тан олди. Ҳалокатдан кейин эса АҚШ, Россия ва Европанинг қатор давлатлари бу моделдаги самолётдан фойдаланишни тақиқлади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 25
Рейтинг: 3
t
×