Бодрумдаги ресторанда 28 ёшли эркак отиб ўлдирилди

Олам

image

Бугун, 13 июлга ўтар кечаси Туркиянинг Муғла вилояти Бодрум туманидаги ресторанда содир бўлган қуролли ҳужум оқибатида 28 ёшли Муҳаммер Билик ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Cumhuriyet” хабар берди.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, ҳодиса Битез соҳилидаги ресторанлардан бирида маҳаллий вақт билан 00:30 атрофида содир бўлган. Муҳаммер Билик уч нафар таниши билан овқатланаётган пайтда ҳожатхонага чиққан. У столига қайтаётганида номаълум шахс унинг ортидан бир неча бор ўқ узган.

Қайд этилишича, ҳужум қилган шахс воқеа жойидан қочиб, шу атрофдаги кўчада уни кутиб турган мотоциклга ўтирган ва яширинган.

Отишма овозларидан сўнг ресторан мижозлари ваҳимага тушиб, ҳудудни тарк этган. Воқеа ҳақида фавқулодда хизматларга хабар берилган.

Ҳодиса жойига етиб борган тиббиёт ходимлари Муҳаммер Биликни воқеа жойининг ўзида вафот этганини аниқлаган. Шундан сўнг ҳудуд полиция томонидан ўраб олиниб, Бодрум прокуратураси жиноят юзасидан тергов бошлаган.

Дастлабки суриштирувларга кўра, қуролли ҳужумни амалга оширган шахс воқеадан аввал Битез соҳилидаги бир нечта муассасаларга кириб, Муҳаммер Биликни қидирган. Ҳозирда гумондорни қўлга олиш бўйича қидирув ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 июль куни кечаси америкалик баскетболчи Кайна Рочфорд Нью-Йоркдаги турнирда ўйинлар оралиғидаги танаффус пайтида отиб ўлдирилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг