Бобур Йўлдошев отасининг лавозимини эгаллади
Жамият
−
25 Июнь 2021
64152Ўзбекистон Давлат Ёшлар театри олий тоифали актёри Бобур Баҳодирович Йўлдошев “Дийдор” ёшлар театрига раҳбар этиб тайинланди.
Маълумот ўрнида, Бобур Йўлдошев 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий. Ўзбекистон Ёшлар театри қошидаги драматик санъат мактаб-студиясини тугатган. 2003 йилда Тошкент Давлат санъат институтининг “Драма театри ва кино актёрлиги” факультетини тамомлаган ва шу театрда 26 йилдан буён фаолият олиб боради.
Меҳнат фаолиятини 1995 йилда Ёшлар театрининг ёрдамчиси вазифасидан бошлаган. Театрдаги фаолияти давомида актёр 40 га яқин эсда қоларли ролларни ижро этган.
1998 йилдан буён театр билан бирга кино ва телевидение йўналишида ҳам ижодий фаолиятини олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, “Дийдор” ёшлар театрининг собиқ раҳбари ва асосчиси марҳум санаткор Баҳодир Йўлдошев эди. У Халқ артисти Бобур Йўлдошевнинг отаси ҳисобланади.
Юлдуз Абдурашидова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь