BMW Uzbekistan компанияси G90 кузовида янгиланган BMW М5’ни тақдим этди
Бизнес
−
28 Декабрь 2024
64282024 йил 26 декабрь куни янгиланган BMW Uzbekistan шоурумида муҳим воқеа содир бўлди – янги BMW М5 модели сотувга чиқарилди. Энергия, инновациялар ва премиум бренд анъаналари билан бойитилган тадбир етакчи журналистлар, блогерлар ҳамда инфлюенсерларни бир жойга тўплади.
Янги BMW M5: Ҳар бир ҳаракатда қудрат ва жозиба
40 йилдан буён юқори самарали седанлар орасида намуна бўлиб келаётган BMW M5, эндиликда еттинчи авлодини М гибрид куч агрегати билан тақдим этди.
Модель 4,4 литрли, 585 от кучига эга V8 двигатели ва бешинчи авлод BMW eDrive электромоторини уйғунлаштиради. Умумий тизим қуввати 727 от кучи ҳамда 1000 Nm айланиш моментини ташкил этади. Янги М5 атиги 3,5 сонияда 100 км/соат тезликка эришиб, суперкар динамикаси билан бир вақтда экологик самарадорликни ҳам намойиш қилади.
Янги BMW М5’даги асосий янгиланишлар:
- Янги М гибрид куч агрегати: юқори самарали V8 двигатель ва электромотор уйғунлиги (727 от кучи) нафақат ҳайратланарли динамика, балки экологик хавфсизликни ҳам таъминлайди.
- Электр режими: модель 69 километргача (WLTP) фақат электр қувватида ҳаракатланиб, шаҳар шароити учун идеал ечим бўла олади.
- Динамика ва бошқарув: мослашувчан М подвеска, М xDrive тўлиқ узатма тизими ҳамда орқа ғилдиракларни буриб бошқарувчи интеграл актив руль – булар автомобилга юқори барқарорлик ва ажойиб ҳаракатчанлик бахш этади.
- Янгиланган дизайн: автомобиль узунлиги – 5096 мм, кенглиги – 1970 мм бўлиб, унинг қудратли силуэтини янада таъкидлайди. Iconic Glow ёритилувчи радиатор панжараси ва катта ҳаво кириш тешиклари спортча агрессияни кучайтиради.
- Интерьер: 12,3 дюймлик ва 14,9 дюймлик дисплейларга эга Live Cockpit Professional мультимедиа тизими, Merino чармидан тайёрланган М спорт ўриндиқлари, кайфиятни танлаш имконига эга амбиэнт ёритиш ҳамда 466 литрли кенг багаж бўлими.
- Хавфсизлик технологиялари ва ёрдамчилар: профессионал ҳайдовчилик ассистенти, Parking Assistant Plus каби тизимлар саёҳатни янада қулай қилади.
26 декабрь куни ўтказилган тадбир инфлюенсерларга мўлжалланган бўлса, 27 ва 28 декабрь кунлари BMW Uzbekistan барча BMW ихлосмандларини BMW М5 экспертлик кунларига таклиф этади.
Натижалар ва режалар
Янги BMW М5 бугунданоқ буюртма учун тайёр бўлиб, нархи барча солиқлар билан 2 199 000 000 сўмдан (170 000 АҚШ доллари) бошланади. BMW автомобиллари расмий импортёр томонидан камида 2 йиллик завод кафолати билан тақдим этилади.
Premium Auto BMW Uzbekistan www.bmw.uz
Реклама ҳуқуқи асосида