BMW Хитой ва Корея компаниялари билан 10 млрд евролик шартнома тузди

Технология

image

Германиянинг йирик автомобилсозлик компанияси BMW аккумулятор ишлаб чиқарувчи Contemporary Amperex Technology Co (Хитой) ва Samsung SDI (Жанубий Корея) компанияларига 10 млрд евролик аккумулятор батареяларига буюртма берди. Бу ҳақда “Reuters” хабар қилмоқда.

BMW CATL`га берган буюртмасини 7,3 млрд еврогача оширган. 2018 йилнинг ўрталарида немис компанияси 4 млрд евролик буюртма берганди. Келишув 2020-2031 йилларда амал қилади.

Бундан ташқари, BMW Samsung SDI компанияси билан 2,9 млрд евролик аккумулятор батареялари бўйича келишув имзолаган. Бу шартнома ҳам 2020-2031 йилларда амал қилади.

BMW аккумулятор ишлаб чиқариш учун керак бўладиган кобальт металини Австралия ва Марокашдан сотиб олиб, CATL ва Samsung SDI`га етказиб беради.

Немис компанияси қатор конлардан литий ҳам олади, шу жумладан Австралиядаги баъзи конлардан.

2023 йилда BMW 25 та электрлаштирилган моделдаги машина ишлаб чиқаришни режалаштиряпти, уларнинг ярми бутунлай электромобиль бўлади. Компания электрлаштирилган транспорт воситаларининг савдоси 2019-2021 йилларда икки баробар ортишини тахмин қиляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

BMW электрокар

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг