БМТнинг тақдири ҳал бўлиши кутилмоқда. Ташкилотга ишончсизлик ортган

Олам

image
Октябрь ва ноябрь ойларида коронавирусдан ўлим ҳолатлари кўпаяди – ЖССТ north_east

Октябрь ва ноябрь ойларида коронавирусдан ўлим ҳолатлари кўпаяди – ЖССТ

ЖССТ коронавирусга қарши оммавий эмлаш қачон бошланишини тахмин қилди north_east

ЖССТ коронавирусга қарши оммавий эмлаш қачон бошланишини тахмин қилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) олмос юбилейи глобал пандемия фонида нишонланади. 

Ҳар йили дунё раҳбарлари, минглаб дипломатлар ва нодавлат ташкилотлар вакилларини бир даврага йиғадиган БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессияси бу йил янги турдаги коронавирус пайдо бўлиши сабабли онлайн тарзда ўтказилади. 

Агар илгари сентябрь ойининг охирида Нью-Йорк меҳмонхоналарида БМТ саммитида қатнашиш учун келган меҳмонлар оқими туфайли бўш жой топишнинг иложи бўлмаган бўлса, бу йил Америка метрополида тинчлик ҳукмрон бўлади. 

Бу йил ташкилот 75 йиллигини нишонлаётганига қарамай, БМТ Бош ассамблеясининг навбатдаги сессияси ноодатий шаклда ўтказилади. 

Коронавирус пандемияси ва 14 кунлик карантин фонида дунё раҳбарлари Нью-Йоркка 22 сентябрь саммитига учмайдилар, балки Интернет орқали хабар юборадилар. 

АҚШ Президенти Дональд Трамп саммитда иштирок этадими ёки йўқми, у мезбон сифатида ташкилотда нормал форматда қатнашадиган ягона раҳбар бўлиши мумкинлиги ҳали ҳам аниқ эмас. 

БМТнинг ҳозирги саммитида Иккинчи Жаҳон Урушидан бери инсоният учун энг катта таҳлика ҳисобланган коронавирус пандемияси, Сурия, Ливия, Яман ва Афғонистонда давом этаётган можаролар, иқлим ўзгариши, очлик, қочқинлар, ирқчилик ва ксенофобия каби глобал муаммоларга умумий ечимлар изланади.  

Шу билан бирга, БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг сўзларига кўра, фақат шахсий мулоқот дипломатия самарадорлигининг зарурий шартидир. 

БМТ тарихидаги биринчи виртуал саммит глобал муаммоларни бартараф этиш учун қандай самарали ечимлар кўрилишини белгилайди. 

БМТ дунёда хавфсизлик ва тинчликни таъминлай олмагани учун тобора кўпроқ танқид қилинмоқда. Ташкилот томонидан қабул қилинган қарорларнинг самарадорлиги тобора кўпроқ шубҳа остига олинмоқда ва унинг халқаро майдонга таъсири сусаймоқда. Шу муносабат билан БМТнинг бўлажак саммити ташкилотнинг келажак тақдирини ҳал қилиши кутилмоқда. 

Дунё сиёсатчиларининг фикрича, БМТ ўзини гуманитар ёрдам соҳасида етакчи сифатида кўрсатса-да, ташкилот Исроил-Фаластин можароси, Кипр муаммоси, Сурия инқирози ва бошқа кўплаб глобал инқирозларни ҳал қилиш учун ечим топа олмади. 

Маълумотларга кўра, коронавирус пандемияси туфайли йил охирига қадар 250 миллиондан ортиқ одам очликдан ўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг