БМТнинг қабул комиссияси Фаластин аъзолиги бўйича келиша олмади

Олам

image

Қабул комиссияси Фаластиннинг БМТга тўлақонли аъзолиги бўйича консенсусга эриша олмади. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгашининг вақтинчалик раиси бўлмиш Мальта ваколатхонасига таяниб, “Анадолу” агентлиги хабар берди.

“Фаластиннинг аъзо бўлишини тавсия қилиш бўйича консенсусга эришилмади”, дейилади Мальта ваколатхонаси баёнотида.

Қайд этилишича, Мальта ушбу масала бўйича ҳисобот тайёрлаб, БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларига тақдим этади.

Бошқа томондан, Мальтанинг БМТдаги доимий вакили Ванесса Фрасер журналистларга аъзолик шартлари билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқлигини ва қўмитанинг учдан икки қисми аъзоликни қўллаб-қувватлаганини айтди.

Фаластиннинг БМТдаги доимий кузатувчиси Риёд Мансур БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга давлатнинг халқаро ташкилотга тўлақонли аъзолиги билан боғлиқ мактуб йўллади.

“Бугун Фаластин давлати Фаластин раҳбарияти номидан Бош котибга (Антониу Гутерриш) аъзолик ҳақидаги аризасини қайта кўриб чиқишни сўраб мактуб йўллади”, дея Х ижтимоий тармоқда пост қолдирди Риёд Мансур ариза хати нусхасини илова қилган ҳолда.

Хусусан, Мансур мактубда БМТ Хавфсизлик кенгашидан апрель ойида Фаластиннинг халқаро ташкилотга кириш ҳақидаги аризасини кўриб чиқишни ва сўровни имкон қадар тезроқ БМТ Хавфсизлик кенгашига топширишни сўраган сўраган. 

Фаластин БМТда "аъзо бўлмаган кузатувчи давлат" мақомига эга. 2012 йилда БМТ Бош Ассамблеяси Фаластиннинг мақомини “кузатувчи ташкилот”дан “аъзо бўлмаган кузатувчи давлат”га кўтарди.

Фаластиннинг БМТга тўлақонли аъзо бўлиши учун БМТ Хавфсизлик кенгашининг розилиги, сўнгра БМТ Бош Ассамблеясида овоз бериш керак. Фаластин 2011 йилда БМТга тўлақонли аъзо бўлиш учун ариза берган, бироқ бу ташаббус БМТ Хавфсизлик кенгашида етарлича қўллаб-қувватлана олмади.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Фаластин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг