БМТ Украинадаги урушда жинсий зўравонликдан жабрланганлар сонини очиқлади

Олам

image

Украинадаги уруш давомида 133 нафар жинсий зўравонлик қурбони қайд этилган. Улардан 85 нафари эркак, 45 нафари аёл ва 3 нафари қизларни ташкил этади. Бу ҳақда БМТнинг Украинадаги Инсон ҳуқуқлари мониторинги миссияси раҳбари Матилда Богнер маълум қилган. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Миссия шу йилнинг январь ойи охиригача бундай маълумотларни тўплашга муваффақ бўлган.

“Одамлар уруш учун тўлаётган даҳшатли товон орасида ўтган йилнинг 24 февралидан бери қайд этиб келинаётган жинсий зўравонлик билан боғлиқ ўлимлар ҳам бор”, дейди Матильда Богнер.

Зўравонликларнинг энг кўпи – 109 таси Украинанинг Россия томонидан босиб олинган ҳудудларида россиялик ҳарбийлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари томонидан содир этилгани аниқланган.

Богнернинг айтишича, жинсий зўравонликдан асосан тинч аҳоли вакиллари ёки ҳарбий асирлар жабрланган.

Эслатиб ўтамиз, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари идораси Россиянинг Украинага босқини бошланганидан бери 8 мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлганини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

жинсий зўравонлик Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made