БМТ Украинадаги урушда қурбон бўлган тинч аҳоли сонини очиқлади

Олам

image

Россиянинг Украинага босқини бошланганидан бери 8 мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари идораси хабар берди.

БМТга кўра, Украинада 22 209 нафар тинч аҳоли жабрланиб, ҳалок бўлган. Шулардан 8 317 киши вафот этган бўлса, яна 13 892 киши яраланган.

Ташкилотнинг қайд этишича, ҳақиқий рақамлар бундан анча юқори бўлиши мумкин, чунки бўлиб ўтаётган жанглардан айрим маълумотлар кечиктирилган ва тасдиқланмаган.

Март ойи бошидан бери тинч аҳоли вакилларидан 113 нафари қурбон бўлган ва 356 киши яраланган.

Жавоҳир Қадамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

қурбонлар Россиянинг Украинага босқини тинч аҳоли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made