БМТ суди Мьянмадаги геноцид бўйича суд жараёнига “яшил чироқ” кўрсатди

Олам 4975
image

БМТ Халқаро суди Мьянмадаги геноцид иши бўйича суд жараёнини бошлашга йўл берди. Кеча,22 июль куни Гаагада БМТ Олий суди Мьянмадаги ҳарбий режимнинг шикоятини барча бандлар бўйича рад этди.

Судья шунингдек, Гамбия томонидан Ислом ҳамкорлик ташкилоти номидан Мьянмага қарши мусулмон роҳиня озчилигига қарши геноцид айблови билан қўйилган даъвоси асосида кўриб чиқилаётган иш бўйича инстанция юрисдикцияга эга эканлигини таъкидлаган.

Даъвогарнинг сўзларига кўра, 2017 йилда Мьянмада роҳиня мусулмонларига қарши ҳарбий операция бошланган ва бу амалиётда минглаб одамлар ҳалок бўлган. Кампания қотилликлар, қийноқлар, аёллар ва болаларни зўрлаш билан бирга келган. Бир неча юзлаб қишлоқлар, аксар ҳолларда аҳоли билан бирга ёндирилган. Бу асосан аёллар, болалар ва қариялардан иборат 700 000 дан ортиқ роҳиня мусулмонлари қўшни Бангладешга қочиб кетишига сабаб бўлди.

Мьянманинг баёнотларига кўра, Ғарбий Африка Гамбияси даъвогар сифатида иштирок эта олмайди, чунки бу иш унга бевосита таъсир қилмайди. Бироқ суд бу эътирозларни қонуний деб ҳисобламаган.

Мьянмадаги геноцидга оид асосий суд жараёни қачон бошланиши ҳали аниқланмаган. Халқаро судда суд жараёни йиллар давомида давом этиши мумкин.

Бу Мьянманинг бу иш бўйича суддаги иккинчи мағлубиятидир. Тахминан икки йил олдин БМТ суди аллақачон даъвогарлар фойдасига қарор чиқарган ва Мьянмага роҳиня мусулмонларини зудлик билан ҳимоя қилишни буюрган. Ўшанда ўша пайтдаги ҳукумат раҳбари ва 1991 йилда тинчлик бўйича “Нобель” мукофоти совриндори Аун Сан Су Чжи Гаагадаги айбловларни рад этган эди. Бу сиёсатчи ҳамон уруш жиноятларининг олдини олиш контекстидаги ҳаракатсизлиги учун танқид қилинади. 2021 йилда Аун Сан Су Чи ҳарбий тўнтариш натижасида қўлга олинган эди. Кейинчалик у бир неча йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Ҳозир у қамоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 165
Рейтинг: 3
Теглар
t
×