БМТ пандемия келтириб чиқарган озиқ-овқат тақчиллигидан огоҳлантирди

Олам 2211
image

Коронавирус пандемияси оқибатида озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ўтган йилга нисбатан кўтарилди. Шу сабабли, қашшоқ мамлакатларнинг 2021 йилда озиқ-овқат инқирозига дуч келиш хавфи янада ортди. Бу ҳақда БМТнинг махсус вакили Агнес Калибата маълум қилган.

“COVID-19 туфайли озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлашди, баъзи жойларда аҳолининг катта қисми уларни сотиб олишга қурби етмай қолди. Бу йилги озиқ-овқат масаласи ўтган йилга нисбатан янада  кескинлашади”, дейди махсус вакил.

Калибатанинг сўзларига кўра, ўтган йилда асосий зарба бозорларга тушган. 

“Карантин режимининг жорий этилиши туфайли озиқ-овқат бозорлари ёпилди ва бу деҳқонлар аҳволининг ёмонлашишига олиб келди”, дейди БМТ махсус вакили.

Калибатанинг таъкидлашича, Кения, Сомали ва Эфиопия каби Африка мамлакатларининг аҳволи озиқ-овқат нархларининг сезиларли даражада кўтарилиши, унинг танқислиги ҳамда жиддий қурғоқчилик мавсуми туфайли мураккаблашмоқда.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 70
Рейтинг: 3.2
t
×