БМТ Россиянинг Одесса портига уюштирган ҳужумига муносабат билдирди

Олам 11948
image

БМТ бугун, 23 июль куни Украинанинг Одесса денгиз портига уюштирилган ракета ҳужумини сўзсиз қоралайди. Бу ҳақда ташкилот Бош котибининг вакили Фархан Хакнинг баёнотида сўз боради.

Бироқ БМТ ҳужум ва келишувнинг бузилиши учун жавобгар Россия эканини айтган.

“Кеча барча томонлар Украина ғалласи ва унга оид маҳсулотларнинг жаҳон бозорларига хавфсиз чиқарилишини таъминлаш бўйича жаҳон саҳнасида аниқ мажбуриятларни олдилар. Бу маҳсулотлар глобал озиқ-овқат инқирозини енгиш ва бутун дунё бўйлаб муҳтож миллионлаб инсонлар азобини енгиллаштириш учун зарурдир. Россия Федерацияси, Украина ва Туркия томонидан тўлиқ бажарилиши мажбурийдир”, дейилади БМТ баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Украина Қуролли Кучларининг “Жануб” оператив қўмондонлиги 23 июль куни эрталаб Россия ҳарбийлари Одесса денгиз савдо портига “Калибр” ракеталари билан ҳужум уюштиргани ҳақида хабар берди.

Украина ТИВ  ҳужумга муносабат билдириб, Россия ракетаси Владимир Путиннинг БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг юзига тупуришидир, деб баҳолади.

Маълумот учун, 22 июль куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, Туркия Миллий Мудофаа вазири Ҳулуси Акар ва Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу иштирокида “Дон йўлаги” ҳужжати имзоланди. Истанбулда тузилган шартномалар Одесса, Черноморск ва Южний портларидан дон экспортини бошлашни назарда тутади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 203
Рейтинг: 3.1
t
×