БМТ Хавфсизлик Кенгаши Шимолий Корея ракетаси бўйича йиғилиш ўтказади
Олам
−
20 Февраль 2023
3040Бугун, 20 февраль куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Шимолий Кореянинг сўнгги ракета учиришлари бўйича йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Қайд этилишича, Япония Бош вазири Фумио Кисида Шимолий Кореянинг ракета учиргани учун БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини талаб қилган. Учрашув бугун 15:00 га белгиланган.
Шунингдек, Япония Мудофаа вазирлиги Шимолий Корея бугун, 20 февраль куни эрталаб ўзининг ғарбий қирғоқ ҳудудидан иккита баллистик ракета учиргани, улар мос равишда 50 ва 100 км максимал парвоз баландлигида 350 ва 400 км масофани босиб ўтгани ҳақида хабар берган.
Эслатиб ўтамиз, 18 февраль куни Пхеньян “Хвасон-15” қитъалараро баллистик ракетасини учирган ва у Шимолий Хоккайдо оролидан 200 км ғарбда жойлашган Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонасига келиб тушганди. Кейинроқ Шимолий Корея етакчисининг синглиси Ким Ё Чжон ҳам баёнот бериб, АҚШ ва Жанубий Кореяни огоҳлантирган ҳамда Пхеньян душманларининг ҳар бир ҳаракатини кузатиб бориши ва ҳар бир душманона ҳаракатга ўта қатъийлик билан жавоб беришини таъкидлаганди. Шунингдек, кеча, 19 февраль куни Япония ва АҚШ қўшма ҳаво машғулотларини ўтказди.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь