БМТ карантин сабаб оиласига зўравонлик қилаётган эркакларни танқид қилди
Олам
−
06 Апрель 2020
6411Коронавирус эпидемияси билан боғлиқ кўплаб мамлакатларда карантин жорий этилганидан сўнг, дунё аёлларига нисбатан оиладаги зўравонлик авжига чиқди. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш маълум қилди.
“Биз карантин чоралари коронавирусни енгиш учун зарурлигини биламиз. Аммо бунинг оқибатида баъзи аёллар зўравонликка мойил бўлган турмуш ўртоқлари томонидан азобланмоқда”, дейди Антонио Гутерриш.
Шунингдек, у сўнгги бир неча ҳафта ичида иқтисодий ва ижтимоий босим ва қўрқув кучайгани сайин, оилавий зўравонликнинг глобал авж олганига гувоҳ бўлинганини айтиб ўтди. Гуттериш дунё эркакларига уйда ўзларини яхши тутиб, аёлларга хушмуомала бўлишни тавсия қилди.
Гутерришнинг сўзларига кўра, баъзи мамлакатларда полиция хизматига мурожаат қилган аёллар сони икки баравар кўпайган. Шу билан бирга, бу давом этмоқда. Маълум бўлишича, тиббий муассасалар ва полиция хизмати ҳаддан ташқари кўп чақирув олмоқда. Бунинг оқибатида ходимлар етишмаслиги кузатиляпти.
Шу нуқтаи назардан, БМТ Бош котиби барча ҳукуматларни “аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва бундай зўравонлик оқибатида етказилган зарарни қоплаш учун коронавирусга қарши курашиш миллий режаларига ушбу масалани” киритишга чақирди.