БМТ қирғин учун Исроил ва ҲАМАСни бирдек айбдор қилди
Олам
−
19 Июнь
3339Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари кенгаши томонидан ташкил этилган мустақил халқаро комиссия 2023 йил 7 октябрдан буён давом этаётган жангларда содир этилган қотилликлар ва зўравонликлар учун Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи аъзолари масъул эканини аниқлади. Бу ҳақда унинг раиси Нави Пиллэй (Жанубий Африка) Инсон ҳуқуқлари кенгаши 56-сессиясида комиссиянинг навбатдаги ҳисоботини тақдим этар экан, маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Исроил ҳукумати ҳарбий жиноятлар, инсониятга қарши жиноятлар ва халқаро гуманитар ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқларини бузиш, жумладан қирғин қилиш, тинч аҳоли ва фуқаролик объектларига қасддан ҳужум қилиш, қотиллик ёки қасддан ўлдириш, очликдан ўлдириш усули сифатида фойдаланиш, уруш, зўравонлик билан кўчирилиш, фаластинлик эркаклар ва ўғил болаларнинг жинсига асосланган таъқиблар, қийноқларга тенг жинсий ва жинсга асосланган зўравонлик ва шафқатсиз ёки ғайриинсоний муносабат учун жавобгардир.
Пиллэйга кўра, ўз навбатида, ҲАМАС ва бошқа Фаластин қуролли гуруҳлари тинч аҳолига қасддан ҳужумлар, қотиллик, қийноқлар, ғайриинсоний ёки шафқатсиз муносабатда бўлиш, душман мулкини йўқ қилиш ёки тортиб олиш, шахсий қадр-қимматга ҳужум қилиш ва асирларни гаровга олишдан иборат уруш жиноятлари учун жавобгардир.
2021 йилда Инсон ҳуқуқлари кенгаши томонидан ташкил этилган комиссия раиси қамални зудлик билан ва тўлиқ тугатиш, барча маҳбусларни, шу жумладан барча исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш ва Фаластин қуролли гуруҳлари томонидан Исроилни беғараз ўққа тутишни тўхтатишга чақирди. Пиллэй барча жиноятлар бўйича тергов давом этишини айтди.
18 июндан 12 июлгача Женевада Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 56-сессияси бўлиб ўтади. Унда, хусусан, Афғонистон, Мьянма, Украина ва Исроил томонидан босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги ҳуқуқ ва эркинликлар соҳасидаги вазият ўрганилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь