БМТ Исроил туркиялик журналистларни ўққа тутганини қоралади
Олам
−
13 Апрель
2443Бирлашган Миллатлар Ташкилоти матбуот котиби Стефан Дюжаррик Исроилнинг TRT телевидениеси гуруҳига уюштирган ҳужуми Ғазода журналистлар дуч келаётган хавф-хатарларни ифода этишини билдирди ва воқеа юзасидан шаффоф ҳамда ишончли тергов ўтказилишига чақирди.
Воқеа ҳақида ҳозирча батафсил маълумотга эга эмаслигини айтган дипломат шундай дейди:
“Бу ҳолат журналистларнинг Ғазода қандай хавф-хатарларга дуч келаётганини яққол кўрсатмоқда. Бу ҳодиса бошқалари каби шаффоф ва ишончли тарзда текширилиши керак”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 апрель куни Туркиянинг TRT (TRT Arabi) телеканалининг араб хизматининг суратга олиш гуруҳи Ғазо секторида ўққа тутилди. Телеканал маълумотларига кўра, ҳужум Исроил армияси томонидан амалга оширилган. Секторнинг марказий қисмидаги Нусейрат қочқинлар лагери ҳудудида журналистлар эфирга чиқиш учун кетаётган машина ўққа тутилди. Оператор Сами Шаҳада жиддий жароҳат олди. Унинг оёғини кесиш кераклиги айтилмоқда. Операторнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда ва унинг ҳаётига таҳдид бор. Телеканал мухбири Сами Берхум жабрланмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь