БМТ Ғазода ҳалок бўлган ходимлари хотирасига байроғини ярмигача туширди
Олам
−
14 Ноябрь 2023
2773Кеча, 13 ноябрь куни Ғазо секторидаги Исроил-ҲАМАС урушида ҳалок бўлган 100 дан ортиқ Бирлашган миллатлар ташкилоти ходимлари хотирасига халқаро ташкилотнинг биноларида, жумладан, Нью-Йоркдаги бош штаб-квартирадаги БМТ байроқлари туширилди.
БМТнинг оқ-кўк байроғи маҳаллий вақт билан эрталаб соат 9:30 да Бангкок, Токио ва Пекиндаги офисларида ярмигача туширилган. Ташкилотнинг бошқа агентликларида ҳам шу иш такрорланган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ҳам БМТ ходимлари билан бирга Нью-Йоркда соат миллари ўн яримни кўрсатаётганда бир лаҳзалик сукут сақлаган.
“Бугун БМТ оиласи Ғазода ҳалок бўлган ҳамкасбларимиз учун мотам ва ҳурмат учун бир дақиқалик сукут сақлади. Ушбу можаро бошланганидан бери UNRWA’нинг 100 дан ортиқ ходими ҳаётдан кўз юмди - бу қисқа вақт ичида можарода ҳалок бўлган БМТ ёрдам ходимларининг энг кўп сони. Улар ҳеч қачон унутилмайди”, деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида қайғули сукунатда турган БМТнинг юқори мартабали амалдорлари суратини жойлаштирган ҳолда.
Маълумот учун, UNRWA Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам агентлиги саналади.
Эслатиб ўтамиз, Яқин Шарқда қуролли тўқнашувлар бошланганидан сўнг, бир ой ичида БМТнинг 88 ходими ҳалок бўлгани маълум қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь