Ғазода БМТ агентлигининг 88 нафар ходими ҳалок бўлди
Олам
−
07 Ноябрь 2023
29347 октябрдан бери ўнлаб ёрдам ходимлари, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш агентлиги ходимлари бўлган 88 киши ҳалок бўлди. Бу ташкилотнинг битта можарода қайд этилган энг юқори кўрсаткичидир. Бу ҳақда БМТнинг идоралараро доимий қўмитаси хабар берди.
Исроил расмийларига кўра, Исроилда 1400 га яқин одам ҳалок бўлган, минглаб одамлар яраланган. 200 дан ортиқ одам, жумладан, болалар гаровга олинган.
Ракеталар тинч аҳолини нишонга олишда давом этмоқда. Ўн минглаб одамлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.
Шунингдек, 2,2 миллион фаластинлик озиқ-овқат, сув, дори-дармон, электр энергияси ва ёқилғидан маҳрум.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, секторда ҳалок бўлганлар сони 10 минг 22 нафарга етган.
“Биз томонлардан халқаро инсонпарварлик ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўз мажбуриятларини ҳурмат қилишларини илтимос қиламиз. Биз гаровга олинган барча тинч аҳолини зудлик билан ва сўзсиз озод қилишга чақирамиз. Фуқаролар ва улар таянадиган инфратузилма, жумладан, шифохоналар, бошпана ва мактаблар ҳимояланиши керак. Кўпроқ ёрдам – озиқ-овқат, сув, дори-дармон ва албатта, ёқилғи – Ғазога хавфсиз, тез ва керакли миқёсда кириб бориши ҳамда муҳтож одамларга, айниқса аёллар ва болаларга қаерда бўлишидан қатъи назар, етиб бориши керак”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 7 ноябрь куни Исроил-Фаластин можароси бошланганига бир ой тўлди.
LiveБарчаси