БМТ Бош котиби Шавкат Мирзиёевни табриклади
Жамият
−
06 Ноябрь 2021
4450Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти этиб қайта сайлангани билан қутлади. БМТ Бош котибининг табрикномасида шундай дейилади:
“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Жаноби Олийлари!
Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига иккинчи муддатга қайта сайланганингиз билан чин дилдан қутлашга ижозат бергайсиз.
Сиз билан, шу жумладан БМТнинг мамлакатингиздаги жамоаси ҳамда Марказий Осиё учун превентив дипломатия минтақавий маркази орқали бизларни қизиқтирган масалаларда яқиндан ҳамкорлик қилишимиздан умидворман.
БМТ глобал хатарларни биргаликда бартараф этишда, шу жумладан халқаро тинчлик ва хавфсизлик, инсон ҳуқуқлари ва барқарор тараққиёт масалаларида Ўзбекистоннинг кўмагига ва қатъий интилишига таянишда давом этади.
Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак ҳурмат-эҳтиромимни қабул қилгайсиз”.
Эслатиб ўтамиз, бугун 6 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев қасамёд қабул қилиб, расман иккинчи Президентлик муддатига киришди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь