БМТ Бош котиби дунё аҳолисини янги пандемиядан огоҳлантирди

Саломатлик

image

Бир неча йил ичида дунё янада жиддий пандемияга дуч келиши мумкин. Бу фикрни бугун, 15 сентябрь куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш “Анадолу” агентлигига берган интервьюсида билдирган. 

"Биз келгусида эпидемиялар авж олишига тайёр бўлишимиз керак. Коронавирус пандемияси даврида дунё бирдамлик кўрсата олмаганига гувоҳ бўлдик. Бир неча йилдан сўнг биз янада жиддийроқ пандемияга дуч келишимиз мумкин. Бу дунё ва халқаро ҳамжамият кескинлик, нотинчлик ва инқирозларни келтириб чиқариши мумкин бўлган тенгсизлик ва таҳдидларга дуч келаётганини халқлар англаб етиши керак бўлган пайт”, дейди у. 

Гутерришнинг сўзларига кўра, позиция ва нуқтаи назарлар фарқига қарамай, халқаро ҳамжамият сайёрани йўқ қиладиган муаммоларга қарши бирлашиш йўлини топиши керак. 

Айни пайтда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус бир кун олдин дунё "пандемияни тугатиш учун ҳеч қачон яхшироқ ҳолатда бўлмаганини" айтди. Унинг таъкидлашича, "[пандемиянинг] охири кўринмоқда".


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Антониу Гутерриш

Баҳолаганлар

625

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг