БМТ Бош Ассамблеясида Украина яхлитлиги учун овоз берилди. Ўзбекистон бетараф қолди
Олам
−
13 Октябрь 2022
13447Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси кеча,12 октябрь куни Россия ўзини мустақил деб эълон қилган “ДХР” ва “ЛХР” ҳамда босиб олинган Херсон ва Запорожье вилоятларида ўтказган “референдум”ни қораловчи резолюцияни қабул қилди.
Ҳужжатда Россиядан Украина ҳудудларини аннексия қилиш ҳақидаги баёнотини қайта кўриб чиқиш талаби ҳам бор.
БМТга аъзо 193 давлатдан 143 таси резолюция учун овоз берди. Беш давлат қаршилик қилган – Беларусь, Шимолий Корея, Никарагуа, Сурия ва Россия. Овоз беришда 35 давлат, жумладан, Хитой, Ҳиндистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон бетараф қолган. Овоз беришда 10 та давлат, жумладан, Озарбайжон, Туркманистон ва Венесуэла қатнашмаган.
Аввалроқ мазкур резолюция БМТ Хавфсизлик Кенгашида ҳам овозга қўйилганди. Бироқ Кенгашнинг доимий аъзоси бўлган Россия унга вето қўйганди.
Эслатиб ўтамиз, 30 сентябрь куни Путин Украинанинг Донбасс минтақасидаги тан олинмаган Луганск ва Донецк халқ республикалари ҳамда Херсон ва Запорожье вилоятларини Россияга қўшиб олиш, аннексия қилиш ҳақидаги шартномаларни имзолади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь