Россия БМТ Хавфсизлик кенгашининг аннексияни қораловчи резолюциясига вето қўйди

Олам

image

Россия кеча, 30 сентябрь куни БМТ Хавфсизлик кенгашида АҚШ ва Албания томонидан таёйрланган, расмий Москванинг Украина вилоятларини аннексия қилганини қораловчи резолюцияга вето қўйди. Унинг иттифоқчиси Хитой эса овоз бермади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилд аъзо давлатларни Украинанинг ўзгартирилган мақомини тан олмасликка чақирувчи ва Россияни ўз қўшинларини олиб чиқишга мажбурловчи резолюцияни тақдим этди.

Кенгаш палатасида у суверен давлат ҳудудини қўшиб олишга уриниш Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг асосий тамойилларига зид эканини таъкидлади ва Путин “халқаро ҳуқуқнинг бу очиқ-ойдин бузилишини” концерт билан нишонлаётганини айтди. Резолюцияга 10 давлат ёқлаб овоз берди, Хитой, Габон, Ҳиндистон ва Бразилия бетараф қолди ва фақатгина Россияга қарши бўлди.

“Ҳеч бир давлат Россия учун овоз бермади. Биронтаҳам”, деган Томас-Гринфилд журналистларга.

У учрашувдан кейин бетараф қолганлар “Россияни ҳимоя қилмаётгани аниқ” эканини қўшимча қилган. Дипломатга кўра, Вашингтон Россиянинг ҳаракатларини қоралаш учун БМТнинг 193 аъзоси бўлган Бош Ассамблеяга мурожаат қилади.

“Бош Ассамблеяда дунё давлатлари бошқа давлат чегараларини куч билан ўзгартиришга уриниш ноқонуний ва шунчаки қабул қилиб бўлмайдиган эканлигини баланд овозда айтади”, дейди Томас-Гринфилд.

Хитой резолюцияга овоз беришда бетараф қолди, бироқ Украинадаги “чўзилган ва кенгайган инқироз”дан хавотир билдирди.

Хитой Россияга қарши Ғарб санкцияларини танқид қилиб, февраль ойида икки давлат “чегарасиз” стратегик ҳамкорликни эълон қилганига қарамай, ҳарбий кампанияни қўллаб-қувватлаш ёки ёрдам беришдан тийилиб, бетараф позициясини қаттиқ сақлаяпти.

Эслатиб ўтамиз, 30 сентябрь куни Путин Украинанинг Донбасс минтақасидаги тан олинмаган Луганск ва Донецк халқ республикалари ҳамда Херсон ва Запорожье вилоятларини Россияга қўшиб олиш, аннексия қилиш ҳақидаги шартномаларни имзолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

200

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг