БМТ Афғонистондаги вазиятдан хавотир билдирди
Олам
−
01 Декабрь 2022
4053Афғонистоннинг айрим вилоятларида қишда ҳаво ҳарорати минус 25 даражагача тушади. Бу ҳақда БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили ўринбосари Рамиз Алекперов маълум қилди.
Унинг қайд этишича, қишки совуққа тайёргарлик кўриш саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун 768 миллион доллар керак.
“Йил охиригача яна 614 миллион доллар керак. Биз йил давомида молиялаштириш учун курашдик”, дейди Алекперов.
Маълумотларга кўра, бугунги кунда тахминан 6 миллион афғон фавқулодда даражадаги озиқ-овқат таъминотидан азият чекмоқда. 2023 йилда Афғонистон аҳолисининг учдан икки қисми (28 миллиондан ортиқ киши) гуманитар ёрдамга муҳтож бўлади.
2021 йил 15 августда Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келганидан сўнг, халқаро молиявий ёрдам тўхтатилиши фонида мамлакат иқтисодиётига қаттиқ зарба берилди. Бундан ташқари, аёллар ва қизлар кўплаб ҳуқуқлардан, жумладан, таълим олишдан ҳам маҳрум бўлган. Оқибатда минглаб хотин-қизлар давлат муассасалари ва хусусий секторда ишсиз қолди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь