Дунё иқтисоди коронавирусдан 5 трлн доллар зарар кўради – “Bloomberg”

Олам

image

Янги коронавирус пандемияси сабаб дунё иқтисодининг умумий зарари икки йилда 5 трлн долларни ташкил этади. “Bloomberg” агентлиги шундай таҳлилий маълумотларни келтиряпти.

Нашринг таъкидлашича, дунё 1930-йиллардан бери тинч даврда илк бор чуқур тушкунликка тушиб қолади. Бунга ҳукуматларнинг хусусий бизнесдан ишни тўхтатиб, уйда ўтиришни сўрагани сабаб бўлади. Аммо тушкунлик узоқ давом этмайди.

Citigroup банк компаниясининг бош иқтисодчиси Кэтрин Маннинг фикрича дунё иқтисодиёти коронавирус сабаб 5 трлн доллар зарар кўради.

JPMorgan Chase банки мутахассислари зарарни 5,5 трлн доллар деб баҳолаяпти. Улар ривожланган давлатлар иқтисодиётида инқироз юз беришини айтяпти.

Morgan Stanley банки экспертлари ривожланган давлатларда ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи инқироздан олдинги даражасига 2021 йилнинг учинчи чорагидагина етиб олишини айтмоқда.

Маълумот учун, янги коронавирус 2019 йил охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида илк бор қайд этилганди. Кейинроқ вирус деярли барча давлатларга тарқалди. 11 мартда эса Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус тарқалишини пандемия деб эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг