“Bloomberg” 2020 йилнинг “асосий инсонлари” рўйхатини эълон қилди

Олам

image

“Bloomberg” агентлиги 2020 йилда ўз соҳасида энг кўп муваффақиятга эришган 50 кишининг рўйхатини эълон қилди. Уларнинг бари бешта йўналиш бўйича тақсимланган: бизнес, молия, сиёсат, кўнгилочар, фан ва технология.

Агентлик “Сиёсат” йўналишида Беларус мухолифати етакчиси Светлана Тихановска (фаолиятидаги муваффақияти учун), Уругвай президенти Луис Лакалье Поу (жанубий Америкада коронавирус юқтириш ва ўлим ҳолатлари энг паст даражада бўлгани учун), Black Lives Matter ҳаракати асосчилари Алисия Гарз, Патрис Каллорс ва Опал Томети, Исроил билан муносабатларни яхшилаб, Яқин шарқ геосиёсатида “инқилоб” қилгани учун Абу-Даби шаҳзодаси Муҳаммад ибн Зайд ал-Наҳаённи эътироф этди.

“Bloomberg” версиясига кўра, бизнесменлар орасида “Fifteen Percent Pledge” лойиҳаси асосчиси Аврора Жеймс (у 9 та чакана савдо тармоқларини 15 фоиз расталарни қора танлилар компаниялари ишлаб чиқарган маҳсулотларга ажратишига эришган), “Econet Group” асосчиси Страйв Масайиа (иш ташлаш қилмасликлари учун 1,7 мингдан ортиқ тиббиёт ходимларига 10 млн доллар берган) ва Netflix асосчиси Рид Хастингс якунига етаётган йилда энг кўп муваффақиятга эришди.

Молия йўналишига коронавирус пандемияси даврида Халқаро валюта жамғармасига аъзо мамлакатларга кредитлар ажратишни 50 фоизга оширган жамғарма директори Кристалина Георгиева, Robinhood молия компанияси асосчилари Байжу Бхатт ва Владимир Тенев, Citigroup банкининг илк аёл раҳбарига айланган Жейн Фрейзер киритилган.

2020 йилда кўнгилочар йўналишида қўшиқчи Билли Айлиш, актриса Селеста Барбер, фаол Колин Каперник ва Universal Filmed Entertainment Group раҳбари Донна Лэнгли кирган.

Шунингдек, фан ва технология йўналишида Contemporary Amperex Technology Зенг Юкун, SpaceX президенти Гвинн Шотвелл, Amazon`нинг собиқ президенти Тим Брэй, Оқ уйнинг бош иммунологи Энтони Фауч қайд этилган.

“Bloomberg” алоҳида категорияда шу рўйхатга киритилиши “ҳеч кимни ҳайрон қолдирмайдиган” шахслар жамланган. Рўйхатга Россия Президенти Владимир Путин, АҚШ Президенти Дональд Тармп, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин, Германия канцлери Ангела Меркель, Франция Президенти Эммануэль Макрон кирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Bloomberg

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг