Блогер мурожаати сабаб фуқаронинг пенсияси қайта ҳисобланди

Жамият

Ижтимоий тармоқларда, ҳусусан Youtube видеоҳостингида ўз саҳифасига эга  блогер томонидан “30 йил стаж билан 240 минг пенсия. Партиялар каёққа қараяпти” номли видеомурожаат тарқалди. Ушбу мурожаатдан сўнг, пенсия жамғармаси фуқаро Малигин Николай Николаевичнинг пенсия миқдори қайта ҳисобланди. 

Маълум қилинишича, фуқаро пенсия жамғармаси Бектемир туман бўлимига 2017 йил 17 мартда тақдим қилган аризаси ҳамда барча пенсия ҳужжатларига асосан 13 йил 2 ойлик умумий иш стажи билан 154 281,73 сўм пенсия тайинланган. Фуқаронинг ўзида иккинчи меҳнат дафтарчаси борлиги аниқланиб, мазкур меҳнат дафтарчасида 1984-1989 йиллар давомида ишлаганлиги ҳақидаги ёзувлар (буйруқлар) мавжуд бўлган. Шунингдек, унда 2005-2008 йиллардаги ойлик иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотнома борлиги маълум бўлган. 

Фуқародан ёзма ариза олинган ва “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 49-моддаси талабига бўйича қайта ҳисобланган. 2020 йилнинг 1 январидан 18 йил 2 ой 7 кунлик иш стажи билан пенсия миқдори 442 018,87 сўм қилиб берилган. 
 

Баҳодир Аҳмедов
 


Мақола муаллифи

Теглар

пенсия Блогер мурожаати

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг