Блогер Дониёр Қаюмов жавобгарликка тортилди

3-саҳифа 31934
image

Жорий йилнинг 1 январь куни таниқли блогер Дониёр Қаюмов тенгқур дўстлари билан кўп қаватли уйлар ёнида пиротехника воситаларидан фойдаланаётганини видеога олиб, уни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатган. Ушбу ҳолат соат 05:00 атрофида содир бўлган ва одамларнинг хотиржамлигини бузган. 

Шундан сўнг, пиротехника воситаларининг ишлатилиши юзасидан ҳуқуқ-тартибот органларига аҳолидан мурожаат келиб тушган. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан текшириш олиб бориб, одамларни тинчини бузган безориларни аниқлаган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида жамоат тинчлигини бузган шахслар кимлиги аниқланган. 

Ёшим 22 да. 1 январь куни соат тонгги 4:30 да. Одамларнинг кайфиятини кўтариш ва Янги йил билан табриклаш учун қилинган нарса эди. Бунақа бўлади деб ўйламагандим. Кечқурун салют отиб, одамларни, қарияларни, касал одамларни тинчлигини бузганимиз учун – бошқа қайтарилмайди – узр сўраймиз”, дейди блогернинг ўзи.  

Блогернинг дўсти берган маълумотларга кўра, иккиовлон пиротехника воситаларини Юнусободдан 300 мингга сотиб олган. 

Қайд этилишича, блогер ва унинг шериклари ҳам айнан пиротехника воситалари портлатилган ҳудудда истиқомат қилган. 

Ушбу шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 185-1-моддаси билан жавобгарликка тортилди.
 
Маълумот учун, мазкур модда билан жавобгарликка тортилганлар базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жаримага тортилади.

Мунира Турсунова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1170
Рейтинг: 2.9
t
×